Дўстлик фестивали

17 мая 2018 г., четверг

“Ёшлар фестиваллари” доирасида ўтказилган таловларнинг Тошкент вилоятининг иқтидорли ва истеъдодли ёшларини кашф этди.
Татаристон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги “Ёшлар фестиваллари” доирасида ўтказилган таловларнинг Тошкент вилояти босқичи ғолибларининг ҳисобот концерти дастури ташкил этилди. Мазкур тадбирда Татаристон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирининг биринчи ўринбосари Галифулин Рустам Маратович бошчилигидаги делагация аъзолари иштирок этди. Меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.
Танловда фаол иштирок этган ёшлар ҳамда ғолибларининг ҳисобот концерти дастури татар миллатига мансуб ёшларнинг бадиий чиқишлари билан ҳамдўстлик фестивалига айланиб кетди-дейди Нажимов Жамолиддин вилоят Кенгаши бўлим мудири.
Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Каримов Дониёр Дилмуродович ҳамда Татаристон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Маратович ўртасида самимий суҳбат ўтказилди. Ҳамда икки давлат ёшларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Делегация аъзоларига Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
 

Манба: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/dustlik_festivals_/

ПОДПИСАТЬСЯ НА НОВОСТИ
Все материалы сайта доступны по лицензии:
Creative Commons Attribution 4.0 International